1ХК МАЙДА ИФЛОСЛИКЛАРДАН ТОЗАЛАШ УСКУНАСИДА МАВЖУД ТЎРЛИ ЮЗА ВА ТУРЛИ КОЛОСНИКЛИ ПАНЖАРАЛАРНИНГ ТОЗАЛАШ САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИРИНИ
Creators
Description
Мақолада мавжуд тўрли юза ва турли хил колосникли панжараларнинг майда ифлосликлардан тозалаш ускунасининг самарадорликларига таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари келтирилган.
Тадқиқот натижаларига кўра, тозалагичнинг иш унумдорлиги 3 тонна/соатдан
7 тонна/соатгача кўтарилганда мавжуд тўрли юза ва тадқиқотларда фойдаланилган барча турдаги колосникли панжараларда тозалаш самарадорликнинг камайиши ўртача 4 % ни ташкил этиши аниқланди. Барча иш унумдорликларда энг юқори тозалаш самарадорлиги колосникли панжарада колосникнинг қалинлиги 5 мм ва баландлиги 25 мм пўлатдан тайёрланган пластинка, колосникларнинг оралиқ масофаси 5 мм хамда колосникларнинг ишчи қиррасини радиуси 3 мм, колосниклар қозиқчали-планкали барабан айлана симметрия ўқига паралелл ҳолда жойлаштирилган биринчи вариантдаги колосникли панжарада қайд этилди. Мавжуд тўрли юзага нисбатан биринчи вариантдаги колосникли панжарада тозалаш самарадорликнинг ўртача 4,22 % га ошишига эришилмоқда.
Files
Берданов Э.Х.pdf
Files
(841.9 kB)
Name | Size | Download all |
---|---|---|
md5:deaf58a7fd147683423e6ec8923d521c
|
841.9 kB | Preview Download |