Published September 18, 2024 | Version v1
Dataset Open

БОЛАЛАРНИНГ ЖИНСИЙ ДАХЛСИЗЛИГИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ЮРИДИК ТАҲЛИЛИ: ЖИНОЯТ ОБЪЕКТИ ВА ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ

Description

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда бот-бот вояга етмаганларга нисбатан тажовузлар содир этилаётгани ҳақида хабарлар тарқаляпти. Ҳатто, бу воқеаларнинг айримлари болаларнинг ўлими билан тугамоқда. Кенгроқ миқёсда қаралганда, нафақат бизда, балки бутун дунё бўйлаб педофилия билан боғлиқ жиноятлар сони ошаётганини кузатиш мумкин. Бу турдаги жиноятларни камайтириш, бутунлай йўқотиш учун тегишли кескин чоралар кўриш вақти етди. Яқинда кетма-кетликда рўй берган ҳолатлар: Тошкентда ўн икки ёшли қизнинг фожиали ўлими, Хоразмдаги  воқеалар вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик мавзусидаги муҳокамаларнинг салмоқли кўпайишига олиб келди. Оммада талай хато қарашлар, фикрлар кузатилди, иккала ҳолатга ҳам бир нуқтадан қаралди. Жамиятда бу масалада билимнинг етишмаслиги кўринди, натижада муаммо билан курашишда тўсиқлар вужудга келиши мумкин. Ушбу мақолада, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш жиноятига қарши курашнинг миллий ва хорижий тажрибалар тахлили ҳамда ушбу жиноят ривожланиш тарихи ёритилган.

Files

Жуманиёзов Нодирбек Ғиёс ўғли.pdf

Files (1.0 MB)