МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ
Keywords:
мактаб ўқувчилари жиноятчилиги, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари, ювенал криминология, профилактика, ижтимоий-иқтисодий омиллар, оилавий муҳит, тарбия тизими, ҳуқуқий маданият, криминологик таҳлил, гуруҳий жиноятчилик, Пекин қоидалари, халқаро стандартлар, жиноятчилик динамикаси, жиноят сабаблари, тарбиявий жараёнлар, ҳуқуқий ислоҳотлар, Ўзбекистон қонунчилиги, болалар ҳуқуқлари, ижтимоийлашув, профилактика дастурлари.Abstract
Ушбу мақолада Ўзбекистонда умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида содир этилаётган жиноятчиликнинг ижтимоий-ҳуқуқий ва криминологик хусусиятлари атрофлича таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан вояга етмаганлар жиноятчилигининг умумий тизими, унинг мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларга хос белгилари, мотивацияси ва динамикаси илмий асосланган ҳолда ёритилган. Статистик маълумотларга кўра, охирги йилларда ўсмирлар орасида жиноятчиликнинг камайиши кузатилган бўлса-да, умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида жиноятчилик ҳануз ҳам долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Мақолада жиноятчиликнинг асосий сабаблари сифатида оилавий муҳитнинг салбийлиги, тарбия тизимининг заифлиги, ижтимоий-иқтисодий омиллар, маданий-маънавий кўникмаларнинг етишмаслиги кўрсатиб ўтилган. Муаллиф А.И.Осонцев, К.Д.Воронкова, Д.З.Зиядова каби олимларнинг илмий қарашларига таяниб, мактаб ўқувчилари жиноятчилигини ювенал криминологиянинг мустақил тадқиқот объекти сифатида ўрганиш зарурлигини асослайди. Шунингдек, БМТнинг «Пекин қоидалари»даги халқаро стандартлар ва Ўзбекистон қонунчилигидаги ёшга оид ҳуқуқий нормалар таҳлил қилинган. Мақолада профилактика чораларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, жумладан, ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, тарбиявий жараёнларни кучайтириш, мактаб муҳитида жиноятчиликнинг олдини олишнинг комплекс дастурларини жорий этиш каби чора-тадбирлар тавсия этилган. Хулоса сифатида, мактаб ўқувчилари ўртасидаги жиноятчиликка қарши кураш давлат ва жамият учун стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланади