МАВЛОНО РУМИЙ ВА ШАМС ТАБРЕЗИЙ: “МУРИД” ВА “МУРШИД” ИРФОНИЙ ИСТИЛОҲЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ-ГЕРМЕНЕВТИК ТАЛҚИНИ
Keywords:
Тасаввуф, Ирфон, Тасаввуф фалсафаси, мурид, муршид, Мавлоно Румий, Шамс Табарезий, бадиий образ, ишқ, тариқат, маънавий камолот, руҳий тарбия, маърифат, ҳақиқат, таҳлил, муқояса, талқин, гереневтика, герменевтик таҳлил, герменевтик талқин.Abstract
Ушбу мақолада Тасаввуф таълимотида “мурид” ва “муршид”/”мурод” муносабатларининг моҳияти Мавлоно Жалолиддин Румий ва Шамс Табрезий мисолида таҳлил қилинади. Муаллиф Мавлоно Румий ва Шамс Табрезий ўртасидаги руҳий алоқа, маънавий таъсир ва ички трансформация жараёнлари тасаввуфий ва адабий манбалар асосида ёритиб беради, бу икки буюк шахс ўртасидаги руҳий яқинлик, маънавий камолот жараёни ва бадиий ифода воситалари орқали уларнинг ўзаро таъсири каби масалалар, шунингдек, муридликдан муродликка ўтиш жараёнининг фалсафий моҳиятини очиб беради.
Мақолада Румий ижоди мисолида Шамс образининг шаклланиши ва унинг поэтик функцияси ҳамда руҳий камолотдаги ўрни каби масалалар тадқиқ этилади, тасаввуфий манбалар, адабий асарлар ва илмий тадқиқотлар асосида Мавлоно Жалолиддин Румий ва Шамс Табарезий ўртасидаги муносабат тасаввуфий онтология ва герменевтик ёндашув асосида таҳлил қилинади.
Шунингдек, “мурид” ва “муршид”/“мурод” ирфоний истилоҳлари ёхуд фалсафий-ирфоний категориялари ўртасидаги диалектик алоқа Румий матнлари мисолида талқин этилади. Тадқиқотда Шамс образи “тарихий шахс” эмас, балки “маъно ҳодисаси” сифатида интерпретация қилиниб, Румий ижодида ишқ, фано ва рамзлар тизими герменевтик айланма доирасида таҳлил қилиниб, маънонинг кўп қатламлилиги очиб берилади.
Мақолада классик ва замонавий тадқиқотлар асосида чуқур бадиий таҳлил ва интерпретация олиб борилган.
References
Истеъломий, Муҳаммад. Илоҳий ишқ куйчиси. Жалолиддин Румий ҳақида. / Форс тилидан Жаъфар Муҳаммад таржимаси. – Теҳрон, 2000.
Наср, Сеййид Ҳусейн. Тасаввуф таълимоти. – Лондон, 1999.
Румий, Жалолиддин. Маснавийи маънавий. – Теҳрон, 1990.
Румий, Жалолиддин. Девони Шамси Табрезий. – Истанбул, 1998.
Шиммел, Аннемарие. Ислом мистицизми. – Тошкент, 2004.
Читтик, Уильям. Сўфий йўллари. – Нью-Йорк, 1983.
مولوی، جلال الدین، دیوان شمس، به تصحیح بدیع الزمان فروزانفر، تهران: انتشارات امیرکبیر، 1386